Сўнаётган умидлар

0
2586
Расмда Жанубий ва Шимолий Корея давлатларининг тунги кўриниши. Ёруғликка эътибор беринг. (муаллиф)

Гитлер ким?
– … шу русларди катта подшоҳида..
– 2-жахон уруши қачон бўлган?
– Билмадим… эсда йўқ.

Тармоқларда тарқалган қуйидаги видео йиғлайдиган ҳолимизни кўрсатиб берди, гўё. «Ана ёшларимизни аҳволи» деб дангаса, билимсиз ёшларни ёки бир аҳволдаги таълим тизимини айблаяпмиз.

Аслида-чи? Бугун билим олишдан бу ёшларда қанчалик стимул бор? Билимни аҳамияти, оёқларимиздаги бармоқларимиз каби ўз аҳамиятини йўқотмади-ми?! Ўз соҳасини эгаллаган битта ўсмирнинг эртанги кунга умиди қанчалар оптимистлигини кўрамиз, ҳозир.

Хўш у ўқишни битириб эртага сердаромад бир ишда ишлай олишига кафолат борми? Йўқ, албатта таниш билиш бўлмаса, нари борса давлат ишида сабр қилиб 1,5-2 миллионга ишлаши мумкинлигини билади.

Тадбиркор бўлса-чи?! Лекин, қаердан билади, энди фаолияти бошласа ўз бизнеси, ё жойидан ҳеч бир сўроқсиз ажраб қолса-чи. Унда нима қилса экан?! Ёки сурсинми?! Тилни билади, яхшилаб ҳаракат қилса четга яна ўқиша кириб олади ва уёғи ишини топиб кетади-да. Тамом!..

Аксарият, билимли ёшлар ҳозир ўз келажагидан ҳавотирда. Улар нима қилишни билмай қолган. Мавжуд шароитга сабр қилиб юраверсинми ёки шартта кетиб қолсинми?!

Бошқа катта қисм, эса бошини оғритиб ўқиб юришни истамайди. Ахир ўқиб шаҳар олиб беролмаслигини ўз ўқитувчилари ё ота-оналари шароитидан яхши билади. Яхшиси, Россияга бориб пул топиб келса, уй солади, уйланади ва … кейин уёғи бир гап бўлар…

Мавжуд иқтисодий механизм, тизим билим олишга ва кучли мутаҳассисларга стимул, мотив бериши керак. Бу мотив улар орасидан кимларнидир танлаб имтиёз бериш дегани эмас, балки кучли соҳа вакили бўлишни ўзи, уларга қатор имкониятларни тақдим этиши керак.

Дарон Аджемўғлу ва Джеймс Робинсоннинг «Нега баъзи мамлакатлар бойроқ» асаридан фикрлар келтираман: Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида то улар 1945 йилда ажралмагунча ҳеч қандай фарқ бўлмаган. Географияси, тили, маданияти бир бўлган 2 давлат аҳолисининг бири бугун 2-чисидан 10 баравар кўпроқ даромад топади ва ўртача умр ёши ҳам 10 йилга ошиқ. Бор йўғи ярим аср ичида.

Чунки жанублик ёшлар агар профессионал мутаҳассис бўлса уй, машина олиши мумкинлиги ва сифатли тиббий хизматдан фойдалана олиши мумкинлигини билади. Шимолда эса ёшлар ҳеч қачон ўз ҳусусий мулки бўлмаслиги, тадбиркорлик ёт нарсалиги ва ҳеч қачон бой бўла олмасилиги руҳияти билан улғаяди. Бу эса нафқат 2 давлат ёшлари балки ривожланиши ўртасида ҳам йирик жарликни келтириб чиқарган..

Муаллиф: Уктам Уринтаев

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг