Си Цзиньпин: Хитой Сурияга ёрдам беради 

0
995
Фото:newashgabat.com

Хитой Сурияга иқтисодиётини тиклашда, аҳоли турмуш-тарзини яхшилашда ва коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр.

Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин Сурия етакчиси Башар ал-Aссадга президентлик сайловидаги ғалабаси муносабати билан табрик телеграммасида айтиб ўтган.

“Хитой Сурияни ўз давлат суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлайди. Сурияга коронавирус эпидемиясига қарши курашда, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ва ҳар томонлама ёрдам беради”, – дейилади хабарда. Қолаверса, Си Цзиньпин Хитой-Сурия ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришни мақсад қилган.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг