Шумахер Париж клиникасидаги даволанишдан сўнг уйга қайтди

0
1972
фото: Известия

«Формула-1» пойгачиси Майкл Шумахер Париж клиникасида даволанишдан сўнг Швейцариядаги уйига қайтиб келди. Бу ҳақида «Tribune Voice» нашри хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, таниқли пойга автомобиль ҳайдовчиси душанба куни Париждаги Георгес Помпидоу клиникасига етказилган. Юрак-қон томир жарроҳи Филипп Меначе томонидан олиб борилган даволаш курсидан сўнг, Шумахер тез ёрдам билан Швейцариянинг Гланд шаҳридаги уйига олиб кетилди.

Эслатиб ўтамиз, Шумахер 2013 йилда Алп тоғларида чанғида юриш пайтида олган жиддий жароҳати туфайли комага тушиб қолган эди.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг