Жанубий Кореялик битирувчилар дастлабки ишга жойлашгунча 11 ой вақт сарфламоқдалар

0
2037
Фото: zagran.guru

Жанубий Кореядаги ёшларга биринчи иш топиш учун ўртача 11 ой керак. Бу ҳақда «Yonhap News» нашри Корея меҳнат институти вакилларига таяниб хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2019 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, Жанубий Кореядаги ёшлар дастлабки ишга жойлашганларигача битирувдан кейин 10,8 ой сарфламоқдалар.

Маълум бўлишича, иш қидириш муддати 2015 йилдаги 10 ойдан 2018 йилда 10,7 ойгача ошган.

Мамлакат Статистика хизматининг маълумотларига кўра, ўрта мактаб битирувчиларига биринчи ишга жойлашиш учун 15,8 ой, коллеж битирувчиларига 8,2 ой, университет битирувчиларига 7,8 ой керак.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, университет битирувчилари энг тез иш топадилар. Хусусан, битирувчилар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот соҳасида энг тез иш топадилар (5,1 ой). Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бу муддат 5,8 ойни, бизнес бошқаруви ва ҳуқуқ соҳасида – 7,3 ойни ва ниҳоят таълим соҳасида 7,4 ойни ташкил этади.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг