Шинжон-Уйғурдаги тартибсизликлардан ўн йил ўтиб, этник зиддиятлар давом этмоқда

0
2430
Манба: http://www.arabnews.com/ Питер Паркс (Peter Parks)

Бугунги Шинжонда, уйғур озчилигини назорат қилиш ва оммавий ҳибсга олишлар билан қамраб олинган Хитой ҳудудида содир бўлган тартибсизликларнинг яна такрорланишини тасаввур қилиш қийин.

Ўн йил муқаддам бўлган тартибсизликларда 200 га яқин одам ўлган эди.
Ўтган ҳафтада Шинжон вице-президенти Аеркен Туниёзи БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига берган ҳисоботида, минтақада уч йил мобайнида ҳеч қандай террорчилик ҳаракати содир бўлмаганлигини айтди.

Алберта университетининг проффессори бўлган Ризо Хасмат Шинжондаги этник муносабатларни ўрганган.

Қайта тарбиялаш лагерлари каби қаттиқ сиёсат «ҳар қандай потенциал зўравонликни бостиради», деди у АФПга.

«Бироқ, бу уйғурлар орасида Хитойга нисбатан ишончсизликни келтириб чиқаради».

Ньюкасл университети Уйғур-Хитой муносабатлари бўйича мутахассис Жоан Смит Финлей хитойлик шифокорлар уйғур беморларини даволашдан воз кечиши ва аксинча эканлиги, ва шунга ўхшаш “жуда ёмон саҳналарни»ни аниқлади.

Сўнгги йилларда Шинжон ҳукумати диний эътиқодни тақиқилаб қўйди ва миллионга яқин, асосан, мусулмон туркий тилида гапирадиган озчиликларни терроризмга қарши кураш баҳонасида қайта тарбиялаш лагерларига йиғди.

Туниёзининг сўзларига кўра, марказлар қўштирноқ ичида «катта ютуқларга эришган», чунки маҳбуслар «терроризм ва экстремизмда қарши руҳий босим ўтказган».

Аммо собиқ маҳбуслар, соқол ва ҳижоб каби исломий анъаналарга содиқ қолгани учун қамоққа олинганларини айтишди.

Лагерда деярли икки ой ишлаган қозоқ ишбилармони, АФПга айтишича, лагерда битта мақсад бор: маҳбусларни диний эътиқодидан маҳрум қилиш.
Унинг сўзларига кўра, маҳбуслар ҳар куни эрталаб ватанпарварлик қўшиқларини ижро этишга мажбур бўладилар ва чўчқа гўштини истеъмол қилишларига мажбур қилинадилар.

Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, 2017 йилдан буён Шинжонда ўнлаб масжидлар ва диний бинолар бузилганини кўриш мумкин.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг