Саудия Арабистонининг БМТдаги вакили дунёда Исломофобия ошиб бораётганидан огоҳлантирди

0
2181
Фото: AFP

Саудия Арабистонининг БМТдаги доимий вакили Абдулла бин Яҳё Ал-Муаллами дунёнинг баъзи ҳудудларида Исломофобия (Исломдан қўрқиш) айниқса ҳозирги пандемия даврида янада ўсиб бораётганидан хавотирда эканлигини таъкидлади, дея хабар берди Saudi Press Agency.

Ал-Муалламининг айтишича, дунё коронавирус инқирози билан курашаётган ҳозирги пайтда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳим. Шунингдек у, мусулмонларга қарши камситувчи ҳаракатларни амалга оширганларга чора кўриш кераклигини таъкидлаган.

Ал-Муаллама бу изоҳларни Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти элчиларининг виртуал йиғилишида айтиб ўтган.Бу йиғилишда Саудиянинг бошқа расмийлари ҳам иштирок этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг