Яна масжидга ҳужум…

0
1707
Foto: barrie360.com

Буркина-Фасонинг шимолидаги масжидга қилинган ҳужумда ўн олти киши ҳалок бўлди ва икки киши жиддий жароҳат олди. Қуролли шахслар жума куни кечқурун Салмоссидаги “Катта Масжид”га ҳужум қилишди. Шундан сўнг Салмосси аҳолиси уйларини тарк этишга мажбур бўлишган, дея хабар беради AFP манбаси.

Шанба куни мингга яқин оломон “терроризмни қоралаш ва Африкада хорижий ҳарбий базаларнинг жойлашишига йўл қўймаслик» учун пойтахт Уагадугуга кўчаларида намойиш ўтказди. «Терроризм чет эл ҳарбий базаларини мамлакатимизга олиб кириш учун идеал баҳона бўлиб қолди. Франция,  Америка,  Канада,  Германия ва бошқа давлат қўшинлари бизнинг минтақамизга кириб, терроризмга қарши курашмоқчи эканликларини айтишди. Аммо бунга қарамай террорчи гуруҳлар кучайиб бормоқда», деди намойиш ташкилотчилардан бири Габин Корбеого.

Экстремистик зўравонликлар қурбони бўлишига қарамай,  кўплаб Буркиналиклар ўз ҳудудларида хорижий қўшинларнинг, хусусан, собиқ мустамлакачи Франция ҳарбий кучларининг бўлишига қаршилар.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг