Рус айиғи, Хитой аждаҳоси ёки Турк бўриси: Марказий Осиё учун кимлар кураш олиб бормоқда

0
2956
Фото: REUTERS / MURAD SEZER

Собиқ СССР ҳудуди анча вақтдан бери рақобатлар майдонига айланиб қолган бўлиб, унда Москва, баъзи ташқи кучларга қарши туришга мажбур бўлаётган бўлса, аммо шу билан бирга бошқалари билан келишув йўлини изламоқда.

Биринчидан, Россия ҳозирги пайтда гарчи иттифоқчи демаса ҳам, балки жуда яқин шериклар деб ҳисоблайдиганлар – Хитой ва Туркия билан рақобат олиб бормоқда.

Хитой манфаатлари

Хитойнинг манфаати, биринчи навбатда Марказий Осиёга тегишлидир. Хитой ҳукумати минтақадаги мамлакатларга миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда. Ва улар нафақат углеводородларни, балки минерал ресурслар конларини – биринчи навбатда нодир ерости металларини, мисни, олтинни ҳам сотиб олишмоқда.

Инфратузилма лойиҳаларини ривожлантиришга катта маблағ сарфланмоқда – хитойликлар нафақат Марказий Осиё омборхонаси билан транспорт алоқаларини кучайтирибгина қолмай, балки минтақа бўйлаб европалик шериклари ўртасида савдо йўлларини ҳам қурмоқдалар.

Айрим россиялик экспертларнинг таъкидлашича, Хитой аслида Марказий Осиёни Россиядан узоқлаштирмоқда ва Москвани «жанубий остонаси» дан қувиб чиқармоқда.

Ҳудди шу каби фикрларни ғарб экспертлари ҳам фаол равишда тарқатмоқда. Уларни фикрича, Пекин минтақада Кремль манфаатларига қарши ўйнаётганини ва бу ўйинда давом этишини исботлашга уринишмоқда.

«Хитойнинг Марказий Осиёдаги режалари, Москвани асабига тегмоқда», дейилади Американинг нуфузли Foreign Policy нашрининг сарлавҳасида.

Аслида, Россия ва Хитойнинг Марказий Осиёдаги манфаатлари, гарчи синхронлашган даражада деб бўлмасада, ҳеч бўлмаганда бир-бирига зид келмайди, деса бўлади. Томонлар ўртасида мажбуриятларни тақсимлашнинг ўзига хос ошкор этилмайдиган пакти мавжуд.

Москва Марказий Осиёда хавфсизлик билан шуғулланади ва минтақадаги Хитой фирмаларини ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилмайди. Пекин эса, бунга жавобан сиёсатга аралашмайди. Албатта, соф назарий жиҳатдан “Вивенди модуси” халокатга юз тутиши мумкин, бироқ айни вазиятда эмас. Буни томонлар истамаганлари учун эмас, балки бундай ҳалокат улар учун ўта фойдасиз бўлганлиги учун.

Россия ўзининг барча имкониятлари билан ҳам, Хитой сармоявий лойиҳалари билан рақобатлаша олмайди. Бундан ташқари, Хитой бизнесини (ўша Қирғизистон орқали олиб ўтиладиган ноқонунийси эмас, – балки қонунийси)ни сиқиб чиқаришга уриниш нафақат Хитой билан муносабатларда, балки бутун Марказий Осиёда жиддий кескинликни келтириб чиқарди. Ахир, хорижий инвестициялар иқтисодий ривожланишга ёрдам беришадику ва демак, унинг барқарорлигини мустаҳкамлайди. Минтақани бундай барқарор маконга айланишидан эса Россия Федерацияси жуда ҳам манфаатдор.

Ўз навбатида, Пекин пул ва алоқаларига таяниб, Россияни минтақадан сиқиб чиқаришни бошлаши мумкин. Масалан, мамлакатларга ўзининг сиёсий ва ҳарбий кафолатларини таклиф этиб. Мумкин эди, лекин бошқа кўплаб сабабларга кўра, бундай қилмайди.

Биринчидан, Хитойнинг асосий мақсади минтақада ҳукмронлик қилиш эмас, балки унинг барқарорлигини таъминлаш (Хитой экспансияси (кенгайиши) жануби-шарққа йўналтирилган ва у бир неча жабҳада жанг қила олмайди) ва транзит ҳудуддир.

Ҳозирда вазиятни чайқатишга уринаётган, Пекин ва Вашингтон ўртасидаги зиддият шундоқ ҳам равшан. Хитойга геосиёсий кураш нимага керак ва яна буни устига ушбу минтақада хавфсизликни мустаҳкамлиги ва барқрорлигини таъминлаш борасида Пекиннинг хоҳиш-истаклари билан шерик бўлаётган мамлакат билан-а? Марказий Осиё мамлакатларини сиёсий-ҳарбий мудофаасидай оғир ишини ўз ихтиёри билан зиммасига олган мамлакат билан-а? Хитойга нисбатан маълум бир ишончсизлик билан қарайдиган Марказий Осиё халқлари билан қандай қилиб умумий тил топиш мумкинлигини биладиган мамлакат билан-а? Охир оқибат, Хитой билан яхши алоқаларда бўлган ва АҚШнинг глобал етакчилигига қарши чиқиши учун муҳим ва зарур бўлган мамлакат билан. Албатта, саволлар риторик эканлиги тушунарлидир.

Нео-Усмонизм, евроосиёизмга қарши

Туркияга келадиган бўлсак, биринчи қарашда схема ўхшашдир. Эрдўғаннинг Ғарб билан зиддияти табиатан мавжуддир – масала, Туркия раҳбариятининг баъзи қадамларида эмас, балки Туркия манфаатларининг Ғарб билан келишмовчилигида ва Анқаранинг бу манфаатлардан воз кечмаслигида. Аслида, Туркияга қўшни бўлган барча йирик давлатлар орасида Эрдўған фақат Россия билан яхши муносабатда бўлиб, бунга путур етказиш ўзига қимматга тушади.

Аммо, иккинчи қарашда, вазият анча ноаниқ кўринади. Хитойдан фарқли ўлароқ, Туркия постсовет ҳудудида аниқ сиёсий амбицияларга эга – бу,минтақавий етакчи бўлиш истагидир. Вазият воситаси эмас, балки ташқи сиёсат ва турк элитасининг дунёқарашининг таркибий қисми бўлган нео-Усмонизм концепцияси, аслида Туркиянинг, шу жумладан Марказий Осиё ва Кавказ устидан сюзеренитетини англатади. Ва бу эса, Россия манфаатларига ва Евросиё интеграцияси концепциясига (бу мамлакатларнинг бирлашиши ва уларнинг Москва билан интеграциясини ўз ичига олган) кескин чақириқдир.

Ҳа, ҳозирда Туркияда фаол экспансионистик сиёсат олиб бориш имконияти йўқ. На Марказий Осиёда, на Кавказда. Аммо қисқа муддат ичида вазият ўзгариб кетиши мумкин.

Анқаранинг Марказий Осиёдаги мавқеи нисбатан заиф. Бу маҳаллий раҳбарларнинг бир тарафдан нео-Усмонизмнинг истиқболларидан хавфсираши билан боғлиқ бўлса ва Фатҳуллоҳ Гуленга қарши Эрдўған томонидан бошланган урушдан кейин, мусулмон ёшларини тарбиялаш ва ўқитиш учун бир қатор имкониятларнинг йўқотилиши билан боғлиқ.

«Ҳозирда Туркия узоқ йиллар давомида ушбу мамлакатни давлат сиёсатининг асосини ташкил этган Гулен лицейи тизими ва унинг маданий марказлари тугатилганидан кейин, халқаро алоқаларини тиклашга ҳаракат қилмоқда», – дея тушунтиради Евросиё таҳлил клубининг раҳбари Никита Мендкович.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Эрдўғаннинг барча авторитар тенденциялари билан ҳам Туркия Яқин ва Ўрта Шарқдаги иқтисодий жиҳатдан ривожланиши, демократия ва сиёсий ислом элементларини бирлаштирган ягона мамлакат бўлиб қолмоқда. Мамлакат ўз мисолида ислом оламидаги авторитаризм ёки ҳатто маърифатли авторитаризмнинг стандартларидан кўра анча ҳаётий сиёсий лойиҳани намойиш этмоқда. Тахмин қилиш мумкинки, турк модели қанчалик узоқ давомли бўлса, Марказий Осиё ёшлари учун у янада жозибадор бўлади.

Жанубий Кавказга келсак, Анқара нафақат Озарбайжонда, балки Грузияда ҳам жуда ёқимли иштиёқларга эга. Туркиянинг ушбу мамлакатда фаол ва ҳатто агрессив иқтисодий сиёсатини, демографик экспансия билан бирлашиб кетиши (Аджара шаҳридаги турклар сонига эътибор қаратишнинг ўзи етарли бўлади) ёнидаги грузинлар томонидан мамлакати суверенитети учун таҳдид сифатида қабул қилинмоқда.

Шунингдек, Россиянинг Кавказдаги асосий иттифоқчиси, КХШТ ва ЕОИИ аъзоси – Арманистон билан Грузия орқали боғланишини ҳисобга олинса, Москва манфаатларидан ҳам келиб чиқади.

Собиқ Совет Иттифоқидаги можароларга қўшимча равишда, Туркиянинг Қримдаги манфаатларини ҳам инкор этмаслик мумкин эмас (бу ерда Туркия раҳбарияти ўзини Қрим татарлари ҳуқуқларининг ҳимоячиси деб билади). Москванинг нео-Усмонизмдан ҳимоя қилишдан манфаатдор бўлган бошқа баъзи мамлакатлар ушбу фикрларни ҳисобга олишларини истардик.

Муаллиф: Геворг Мирзаян

Муаллифнинг фикри таҳририятнинг позициясига тўғри келмаслиги мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг