Руҳоний Путин билан Ҳормуз тинчлик музокарасини муҳокама қилмоқда

0
1862
Фото: EADaily

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Россия Президенти Владимир Путин Эроннинг Форс кўрфазида минтақавий тинчлик коалициясини тузиш бўйича янги ташаббуси ҳақида музокаралар олиб боришди.

Руҳоний ва Россия раҳбари сешанба куни Арманистон пойтахти Ереванда Евросиё иқтисодий иттифоқининг саммити доирасида учрашдилар.

Учрашувда Эрон президенти 2015 йилги ядро битимини халқаро муаммоларни ҳал қилишда кўп томонлама дипломатия муваффақиятининг яхши намунаси сифатида тилга олди.

Руҳоний ушбу битим муффақиятли бўлиши учун шартномадаги барча томонлар ўз мажбуриятларини бажаришлари зарур ва бошқа барча давлатлар ҳам буни қўллаб-қувватлашлари кераклигини таъкидлади.

Эрон президенти, шунингдек, Россиянинг битимни амалга оширишдаги муҳим ролини таъкидлади.

Руҳоний, шунингдек, Эроннинг «Ҳормуз тинчлик ҳаракати» деб номланган янги ташаббуси минтақавий тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт, шунингдек, ўзаро тушуниш ва тинч муносабатларни ривожлантиришга қаратилганлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Эрон ташаббуси турли хил ҳамкорлик турларини ўз ичига олади, масалан, энергия хавфсизлиги, навигация эркинлиги ва Ҳормуз минтақа давлатлари учун нефт ташиш эркинлиги каби.

Ўз навбатида, Путин Россиянинг Қўшма Ҳаракатлар Режасини қўллаб-қувватлаши ва Москва томонларни ядровий битимни имзолашга ундаш учун қўлидан келганини қилишини яна бир бор таъкидлади.

Шунингдек, у Эрон ва Евроосиё Иқтисодий кенгаши ўртасидаги расмий савдо ҳамкорлигининг бошланишини олқишлади ва бу минтақавий яқинлашиш ва ривожланишга ҳисса қўшишини таъкидлади.

Икки президент, шунингдек, ўзаро манфаатли барча соҳаларда Теҳрон-Москва алоқаларини ривожлантириш зарурлигини таъкидладилар ва Руҳоний томонидан БМТ Бош ассамблеясининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида илгари сурилган Ҳормуз Тинчлик Қуввати режасининг тафсилотларини муҳокама қилдилар.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг