Доғистоннинг Кизляр туманида етти киши карбон монокситидан заҳарланди. Жабрланганлар орасида тўрт нафар бола ҳам бор. Бу ҳакида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб Regnum нашри хабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса 1 октабрга ўтар кечаси Аверяновка қишлоғидаги хусусий уйда содир бўлган. Яраланганлар Кизляр шаҳридаги марказий туман касалхонасига ётқизилган. Фавқулодда вазиятлар бўлимига кўра, бир ёшли бола ва унинг онаси реанимацияда.
Аввалроқ Regnum хабар берганидек, 12 сентябрь куни Доғистоннинг Левашинский туманида тўрт киши углерод оксиди билан заҳарланган, уларнинг икки нафари 7 ва 14 ёшли болалар эди.