Германиянинг собиқ канцлери Россия билан мулоқот ўтказиш зарурлигини айтди

0
775
Фото: ria.ru

Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель Россия томони билан мулоқот ўтказиш зарурлиги ҳақида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Москва ва Берлин ўртасидаги муносабатлар ҳар доим муҳим бўлиб келган ва икки мамлакатнинг ўзаро алоқалари кундан-кун ривожланмоқда.

Бу ҳақда Меркель Берлинда ўтказилган “Вольтер Ратенау” номидаги медаль тақдимотида айтган.

Таъкидлаш керак, бугун Ангела Меркель мувафаққиятли сиёсий миссияси учун айнан ушбу медаль билан тақдирланди. Мукофот лауреатга Берлиндаги Deutsche Bank атриумида топширилган.

Маълумот ўрнида, Вольтер Ратенау институти ҳар йили медаль тақдимотини ўтказиб, муносиб номзодга сиёсий ҳаракати учун ушбу мукофотни топширади.

Ўшанда собиқ канцлер фурсатдан фойдаланиб, Россия билан мулоқот қилиш кераклиги ҳақида гапириб ўтган. Шу ўринда у Украинадаги вазият, Донбассдаги беқарорлик ва Қрим атрофида юз бераётган воқеалар тўғрисида фикр билдирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг