Рублнинг қулаши ортидан Россия қурувчи-мигрантларсиз қолиши мумкин

0
2861
Фото: Josue Isai Ramos Figueroa / Unsplash

Иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиши ва рублнинг янада заифлашиши ортидан қурувчи-мигрантлар учун Россиянинг меҳнат бозор ўз жозибадорлигини йўқотиши мумкин. Бунинг оқибатлари яна икки ёки уч ой ичида пайдо бўлиши мумкин, дея РИА Новости қурувчилар миллий уюшмаси (НОСТРОЙ) раҳбари Антон Глушковдан иқтибос келтирмоқда.

Россия рубли ёзда энг заиф жаҳон валюталари учлигига кирди. 11 август куни доллар ва евро курси ўтган йилнинг март ойидан бери ўзининг энг юқори кўрсаткичларига етиб, мос равишда 99 ва 109 рублдан ошиб кетди. Бундай шароитда Россия банки август ойидан йил охиригача фискал қоида бўйича чет эл валютасини сотиб олмасликка қарор қилди. Шундай тарзда, регулятор молия бозорининг ўзгарувчанлигини камайтиришга ҳаракат қилмоқчи.

Сўнгги икки йил ичида Россия қурилиш саноати учун асосий ишчи кучи етказиб берувчилари ҳисобланган – Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон – бошқа бозорларни, жумладан, қурилиш фаол давом этаётган Яқин Шарқни ҳам кўзлашни бошлади. Мутахассисларнинг ишончи комилки, агар Россия объектларида меҳнат қилаётган қурувчи мигрантларнинг маошлари ўсмаса, улар бошқа мамлакатларга кетиб қолишлари мумкин.

Россияда қурилиш саноати аллақачон кадрлар етишмаслигини бошдан кечирмоқда. 2023 йил февралига келиб бозорда 200 минг ишчи, шунингдек, уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида 90 минг киши етишмаётган эди. Ишчи кучи танқислиги кескинлашмоқда, жумладан: 2022 йил ноябрь ойида у 12-15% даражасига етди. Бунга қисман ҳарибий сафарбарлик ва умуман эса Украинадаги уруш сабаб бўлган.

Россия Марказий банки ҳам  ишчи кучи танқислиги билан боғлиқ вазият ёмонлашгани ҳақида баёнот берди. Регулятор томонидан корхоналар ўртасида ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, бу муаммо қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва автомобил транспорти савдосида долзарб бўлиб қолмоқда. Иккинчи чоракдаги ходимлар сони 2020 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб маҳаллий минимал даражага етган. Бозорда малакали мутахассислар ҳам, паст малакали ишчилар ҳам етишмайди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг