Россиянинг Бе-200 самолёти Хиос оролидаги ёнғинни ўчириб берди

0
822
Фото:yandex.ru

Россиянинг Бе-200 амфибия самолёти Грециянинг Хиос оролидаги ёнғинни ўчиришда қатнашди, дея хабар берди Интерфакс агентлиги.
Ўт ўчириш жараёни якунлангач, Греция фуқароларини ҳимоя қилиш вазирлиги вакиллари Россия самолётларидан фойдаланиш самарадорлигини юқори баҳолаган ва миннатдорчилик билдирган.

Мазкур Бе-200 самолёти ёнғинни ўчириш, табиий офатлар бўлган жойларда шошилинч ёрдам кўрсатиш, қутқариш, тиббий ва юкларни ташиш, шунингдек атроф-муҳит мониторинги учун мўлжалланган.
Самолёт бортига 12 тонна сув кетади. Бир марта ёнилғи қуйиш учун самолёт 270 тоннагача сувни оловга тушириши мумкин.

Таъкидлаш керак, 2020 йил 30 июнда Юнонистонда Греция фуқароларини ҳимоя қилиш вазирлиги ва Россиянинг “ИЛ” жамият акциядорлик компанияси ўртасида ўт ўчириш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома имзоланган эди. Тегишли битим Aфинада расмий равишда қабул қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг