Россияда уй  ҳайвонлари учун ишлаб чиқилган вакцина синовдан ўтказилмоқда 

0
1005
Фото: Reuters

Россиянинг қишлоқ хўжалиги хавфсизлигини назорат қилиш ташкилоти маълумотларига кўра, Россия уй ҳайвонлари учун мўлжалланган CОVID-19 вакцинасининг клиник синовларини якунлашга яқин турибди. Ушбу вакцинанинг рўйхатдан ўтказиш жараёни февраль ойида бошланиши кутилмоқда.

Баҳор фаслида олимлар вирус одамлардан баъзи уй ҳайвонларига юқиши мумкинлигини аниқлагандилар.Ушбу маълумотлардан кейин Россия Федерал ҳайвонлар соғлиғи маркази ҳайвонлар учун вакцина яратиш ишларини бошлади.

“Россиянинг ҳайвонлар учун яратилган вакцинаси қуёнлар, норка,  мушуклар ва бошқа баъзи ҳайвонларга мўлжалланган. Клиник синовлар январда тугайди ва вакцинани тасдиқлаш жараёни феврал ойининг охирида бошланади” дейди Қишлоқ хўжалиги хавфсизлигини назорат қилувчи ташкилот ходими Юлия Мелано.

Аввалроқ, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти одамлар ва ҳайвонлар ўртасида вирус юқишидан хавотирларни билдирганди. Ўтган ойда Данияда одамлардан норка номли ҳайвонга коронавирус юққани ва ушбу вирус норкада мутацияга учраб яна қайта одамларга юққани ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг Дания ҳукумати ўз ҳудудида жойлашган фермер хўжаликларидаги 17 миллионта норканинг барчасини йўқ қилишни буюрди.

Россияда ҳозиргача иккита мушукнинг коронавирусга чалингани аниқланган. Аммо, Россиядаги норкаларда вирус қайд этилмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг