Россияда олимларнинг миграцияси 5 баробар ошди.

0
1022
Фото:(nashdom.us)

Сўнгги 9 йиличидаРоссиядан олимлар ва юқори малакали мутахассисларнинг чиқиши 5 марта кўпайди. Бу ҳақида сешанба куни Россия Фанлар академиясининг (РАС) бош илмий котиби Николай Долгушкин академиянинг умумий йиғилиши пайтида маълум қилди.Унга кўра, илмий кадрларнинг чет элга ишлаш учун оммавий равишда кетиши Россияда тадқиқотчилар сонининг хавфли даражада камайишида муҳим роль ўйнайди.

Агар 2012 йилда ҳар йили 14 минг олим мамлакатни тарк этган бўлса, ҳозирда бу 70 мингга этди. Долгушкин таъкидлашича «Россия бир неча ўн йиллар давомида олимлар сони камайиб бораётган ягона ривожланган мамлакатдир», деб хабар бермоқда ТАСС. Ушбу кўрсаткич бўйича Россия Федерацияси дунёда биринчи ўринни эгаллаган. 1990 йилдан бери тадқиқотчилар сони 992 мингдан 348 минггача камайган. «Бу кўрсаткич 65 фоизни ташкил этади ва биз уч ўн йилликда тадқиқотчиларнинг учдан икки қисмини йўқотдик», – дейди олим.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Россия чет элга кўчиб ўтган фуқароларнинг мутлақ сони бўйича Европа ва Марказий Осиё минтақасида биринчи ўринда туради. 2017 йилда банк маълумотларига кўра 10,6 миллион россиялик чет элда ишлаш учун мамлакатни тарк этишган. Бу Украина, Белорусия ва Молдовани тарк этганлар сонидан кўпроқ.

Нисбий ҳисобланганда йўқотиш аҳолининг 7,4 фоизини ташкил этади яъни 144 миллион киши. Агар биз нафақахўрларни яъни 35 миллион киши ҳисоб-китоблардан чиқариб ташласак, унда мамлакат ҳозирги меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг ва болаларнинг 9,7 фоизини йўқотди.

Жаҳон Банкининг маълумотларига кўра Россиянинг нисбий кўрсаткичлари Шарқий Европанинг бошқа мамлакатларига қараганда анча яхши.Масалан, бу кўтсаткич Молдовадан 24%, Хорватиядан 21,9%, Литвадан 20,9%, Руминиядан 18,2% га яхшироқдир.

Россия Федерацияси учун миграция оқимларининг умумий сальдоси умуман олганда ижобийдир. Миллион кишига тўғри келганлар сони кетганлар сонидан ошиб кетади. Бироқ, эмигрантлар ва муҳожирлар ўртасида сезиларли фарқ бор. Россияга асосан Ўрта Осиё республикаларидан паст малакали ишчилар келади. Уларнинг орасида атиги 13-17 фоизигина олий маълумотга эга, дея қайд этади RANEPA экспертлари.

Бошқа томондан, Россиядан кетаётганларнинг 70 фоизи олий маълумотга эга, бу мамлакатдаги ўртача даражадан анча юқори.24 минг респондент иштирок этган Бостон Cонсултинг Гроуп томонидан ўтказилган сўровнома шуни кўрсатдики, россиялик олимларнинг 50%, топ-менежерларнинг 52%, ИТ-мутахассисларнинг 54% чет элда ишлашни хоҳлайди. 49% муҳандислик ишчилари ва 46% шифокорлар уларга қўшилишга тайёрлигини билдиришган.

Потенциал экспататларнинг деярли учдан икки қисми рақамли истеъдодлар яъни сунъий интеллект бўйича мутахассислар, скрумусталари, фойдаланувчи интерфейси дизайнерлари ва бошқалардир. Уларнинг 57 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. 21 ёшгача талабалар орасида бу кўрсаткич янада юқори ва 59 фоизга етади.
Ривожланган мамлакатлар орасида рус мутахассислари одатда Германияни афзал кўришади: 11,84% эмигрантлар у ерга боришади. Яна 7,25% Россия Федерацияси аҳолиси Исроил томонга кетса, 2,07% Швейцарияга кетади.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг