Россия ва Ўзбекистон нимани келишиб олишади?

0
1906
манба: Пресс клуб содружество

«Ўзбекистон – тарихий шарқона мамлакат, у ерда кўп асрлар давомида аҳоли яшаб келмоқда ва шарқий бозорга хос анъаналар мавжуд. Бу одамлар ҳар доим савдо-сотиқни ривожлантириш тарафдори бўлишган. Улар буни қандай қилишни билишади, бу борада биз уларга кўмак беришимиз ва уларга ҳурмат кўзи билан қарашимиз керак, бундай тактикалар ўз самарасини бермоқда», деди Дмитрий Медведевнинг Тошкентга ташрифи давомида Туркистон бўйича россиялик эксперт Аждар Куртов.

Россиялик экспертлар Россия-Ўзбекистон муносабатларига баҳо беришди.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги жорий ташрифи нимаси билан диққатга сазовор?

  • Россия ҳам, Ўзбекистон ҳам президент республикаларидир. Шу жиҳатдан олиб қараганда, ташқи сиёсатнинг асосий масалаларини ҳукумат бошлиғи эмас, балки президент ҳал қилади. Шу сабабли, олий даражадаги битимлар одатда давлат раҳбарларининг учрашувларида тузилади. Шу сабабли, ушбу учрашувдан шов-шувли нарса кутмаслик керак.

Энди савдода асосий эътибор нимага қаратилади?

  • Айтиш мумкинки, расмий музокаралардан ташқари, томонлар Европа иқтисодий ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилмоқдалар, АЭС лойиҳасини батафсил келишиб олмоқдалар ва ҳоказо. Иккала лойиҳа ҳам нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки сиёсий ҳамкорлик масалаларига ҳам таъсир қилади.

Ўзбекистондаги атом электр станцияларидан Россияга кандай фойда бор?

  • Ушбу лойиҳа бир вақтнинг ўзида бир нечта сабабларга кўра музокаралар жараёнидаги барча иштирокчиларни қизиқтиради. «Росатом» – аста-секин, босқичма-босқич, жаҳон бозорида ўз мавқеини ошириб бораётган етакчи корпорациялардан биридир. Ўзбекистон жиддий иқтисодий потенциалга эга мамлакат бўлган Россиянинг атом энергияси манбасига айлангани, Россиянинг ушбу соҳада бошқа давлатлар билан муваффақиятли рақобатлашаётганидан дарак беради. Ядро энергетикаси нақадар ғалати туюлмасин, гидроэнергетикадан кўра кўпроқ табиат учун хавфсиздир.

Иккинчи эътиборли жиҳат шуки, россиялик пудратчилар томонидан янги бозорларни ривожлантириш масалалари ҳамкорлар олдига нафақат иқтисодий ва техник муаммоларни, балки «катта сиёсат» масалаларини ҳам қўяди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда муваффақиятли амалга оширилса, мамлакат нафақат иқтисодий ютуқларга, балки техникавий ҳамкорлик, таълим лойиҳалари ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка кириш имкониятларига эга бўлади.

Аслида, тилга олинган барча иқтисодий масалалар нафақат сиёсат, балки хавфсизлик билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Иш ўринлари сонининг кўпайиши, меҳнат миграцияси соҳаси, аҳоли турмуш даражаси, таълим ва шунинг учун хавфсизлик билан чамбарчас боғлиқ, – дея фикрини якунлайди россиялик эксперт Аждар Куртов.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг