Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди

0
1608
Фото: REUTERS/Shamil Zhumatov

Россияда 16 май куни 9709 кишида коронавирус борлиги аниқланди. 15 май куни 9200 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилганди.

Россиянинг коронавирус билан кураш бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакат бўйича коронавирусни юқтириб олганлар 281 752 кишига етди. Бу билан Россия вирусга чалинганлар сони бўйича дунёда АҚШдан кейинги иккинчи ўринга чиқди.

Шунингдек, Россияда сўнгги 24 соат ичида 94 киши коронавирус сабаб ҳаётдан кўз юмди ва қурбонларнинг умумий сони 2631 кишига етди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг