Индонезиядаги тошқинлар оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, яна икки киши бедарак йўқолди.

0
1122
Фото:(AP)

Якшанба куни эрталаб Индонезиянинг шарқий вилоятидаги Флорес оролларида сув тошқини юз берди ва оқибатда камида 23 киши ҳалок бўлди, икки киши бедарак йўқолди.

Табиий офатлар бўйича Миллий агентликнинг расмий вакили Радитя Жатининг сўзларига кўра, сув тошқинлари сабаб оқиб келган лой уйларни босиб қолган, оролнинг шарқий қисмида жойлашган кўприклар ва йўллар вайрон бўлган. Қутқарувчилар ҳануз зарар кўрган ҳудудга етиб боришга ҳаракат қилмоқдалар.

«У ерга фақатгина Адонара оролидан кириш мумкин. Аммо, ёмғир ва кучли тўлқинлар ушбу ҳудудга боришга тўсқинлик қилмоқда» дейди Жати АФПга.

Унинг қўшимча қилишича, ноқулай об-ҳаво шароити келаётган ҳафтада ҳам давом этади.

Шунингдек, якшанба куни Индонезиянинг Ғарбий Нуса Тенггара вилоятидаги Бима шаҳрида ҳам сув тошқини юз бериб, икки кишининг ўлимига сабаб бўлди. Тўққиз соатлик кучли ёмғирдан сўнг сув тўғонлари ҳам тошиб кетди ва Бимадаги 10 мингга яқин уй сув остида қолди.

Индонезияда ёмғирлар мавсумида ҳалокатли сув тошқинлари ва ер кўчкилари тез-тез юз беради. Индонезиянинг табиий офатлар агентлигининг маълумотларига кўра, мамлакатдаги 125 миллион киши- жами аҳолининг деярли ярми – кўчкилар хавфи бўлган ҳудудларда яшайди.

Манба: 

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг