Россия Грузия қўшинларини модернизация қилишни молиялаштиради

0
1791
Фото: GulfToday.ae

Россия Президенти Владимир Путин Грузиянинг ажралиб чиққан Абхазия минтақасида қуролли кучларни модернизация қилиш бўйича ҳукумат таклифини маъқуллади.

Грузия Совет Иттифоқи парчаланиб кетган миллатлараро можародан кейин, Қора денгиздаги Абхазия устидан назоратни йўқотди.

Россия Абхазия мустақиллигини тан олган жуда оз сонли давлатлардан бири. Бу эса, 2008 йилда Грузияга қарши қисқа урушда ғолиб чиққанидан кейин амалга оширилган.

Россия ҳукумати ҳужжатида айтилишича, ўз қўшинларига эга Россия Абхазия қуролли кучларини модернизация қилишни молиялаштириш бўйича битим имзолайди.

Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлишга интилаётган Грузия Россия билан 2008 йилдан бери дипломатик алоқаларга эга эмас.

У Абхазия ва бошқа ажралиб чиқувчи минтақа – Жанубий Осетияни назорат остига олишни ва рус қўшинларининг чиқиб кетишини истайди.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг