Айрим давлатларда тақиқланган халқаро Толибон террористик гуруҳи Халқаро Қизил Хоч қўмитаси билан ҳамкорликни қайта тиклади-дея хабар беради islam-today.
Маҳаллий матбуот вакилларининг хабарларига кўра, гуруҳнинг вакили хайрия ташкилотларининг Толибон томонидан назорат қилинадиган ҳудудларда фаолиятини давом эттиришларига рухсат берилиши хақида баёнот берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ август ойида толиблар «Кобул қамоқхоналарида қамоққа олинган толибонларга етарлича эътибор бермаганлиги» сабабли улар назорат қилаётган ҳудудларда Қизил Хоч ходимларининг хавфсизлигини таъминлашга кафолат бера олмаслигини таъкидлаган эди.
Ҳамкорликни қайта тиклаш тўғрисидаги келишувга, Қатарда ўтказилган Толибон ва ХҚХҚ вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида эришилган.