Россия давлат сирларини Украинага ошкор қилиб келган ҳарбийни ҳибсга олди

0
1354
Фото: Reuters

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг пайшанба куни берган маълумотларига кўра, давлат сирларини Украинага жўнатиб турган ҳарбий хизматчи Сибирда ҳибсга олинди.

Россиянинг стратегик снаряд кучлари аъзоси бўлган ҳарбий Сибирнинг Барнаул шаҳрида қўлга олинган. Рус медиасида намойиш қилинган кадрлардан маълум бўлишича, ушбу ҳарбий баққоллик дўконидан чиқаётганда ҳибсга олинган.

Федерал хавфсизлик хизмати ўзининг берган баёнотида қўлга олинган ҳарбий давлат сирларини Украина мудофаа вазирлигининг разведка бўлимига жўнатиб турганини айтган. Лекин, айбланаётган шахс айнан қайси маълумотларни Украинага ошкор қилгани маълум қилинмади.

Ҳозирда ҳибсдаги ҳарбийга ватанга хиёнат қилиш бўйича жиноят иши очилган. Агар ушбу айблов тасдиқланса, ҳарбий 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Россия 2014 йилда Украина ҳудуди бўлган Қримни аннексия қилганидан кейин бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кескин тарзда ёмонлашиб кетди. Россия Қримни ўз таркибига қўшиб олишга жуда қаттиқ ҳаракат қилганди. Аннексия қилинганидан кейин Қрим Украина ва Россия ўртасидаги жосуслик ва зиддиятларнинг маркази бўлиб келмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг