Туркияда коронавирус билан касалланганлар сони 4 минг кишига яқинлашмоқда

0
1315
Фото: www.aa.com.tr

Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кочанинг пайшанба куни хабар беришича, Туркияда коронавирусдан вафот этганлар сони 16 нафарга кўпайди ва қурбонларнинг умумий сони 75 нафарга етди. Шунингдек, яна 1,196 кишида вирус борлиги аниқланди. Айни пайтда Туркияда коронавирус билан касалланганлар сони 3,629 нафарни ташкил қилмоқда.

Туркияда ўтган 24 соат ичида 7,286 киши коронавирус текширувидан ўтказилди. Фахреттин Коча ўз твиттер саҳифасида текширилганларнинг умумий сони қарийб 40 минг нафарга етганини маълум қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг