Россия Бош вазири Мишустинга коронавирус ташхиси қўйилди

0
1861
Фото: ТАСС

Россия бош вазири Михаил Мишустинга коронавирус ташхиси қўйилди. «Интерфакс» хабар беришича, бу ҳақда Мишустиннинг ўзи телеконференция пайтида Президент Владимир Путинга маълум қилган.

Мишустиннинг сўзларига кўра, у ўзини ўзи изоляциялашга кетган, ҳукумат доимий ишини давом эттиради.

Мишустин ўз ўрнига Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, президентнинг иқтисодиёт бўйича собиқ ёрдамчиси Андрей Белоусовни вақтинча вазифасини бажарувчи сифатида таклиф қилди.

Путин номзодликни қўллаб-қувватлади ва пайшанба куни Белоусовни тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолашини эълон қилди.

Президент Мишустин фуқаролар ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ишларида фаол иштирок этишига умид билдирди ва унинг иштирокисиз ёрдам чоралари бўйича якуний қарорлар қабул қилинмаслигига ишонч билдирди.

Сўнгги ҳафта давомида Мишустин билан боғланганларнинг барчаси изоляция қилинади ва қўшимча тестлар топширади, деди ҳукумат раҳбари матбуот котиби Борис Беляков.

“Ҳукумат раиси билан максимал даражада контактда бўлиш бир неча ҳафта олдин иложи борича чекланган эди. Барча учрашувлар ва йиғилишлар видеоконференциялар ёки телефон қўнғироқлари шаклида ўтказилиб келанётган эди”, дея қўшимча қилди матбуот котиби.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг