Россия Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича бир неча мамлакатлар билан музокаралар ўтказмоқчи.

0
991
Фото:(AFP)

Россия шу ойнинг охирида Москвада Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича конференция ўтказишни режалаштирмоқда. Москва бу йўл билан ўзининг Афғонистоннинг тинчлик ҳаракатларидаги мавқейини кўтармоқчи.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, ушбу конферанция 18 мартда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда Россия, АҚШ, Хитой ва Покистон вакиллари, шунингдек, Афғонистон ҳукумат делегацияси ҳамда Толибон вакиллари иштирок этади. Аммо, АҚШ ўзининг мазкур йиғилишда иштирок этишини ҳали тасдиқлагани йўқ. Айни пайтда Толибон ва афғон ҳукумати ўртасидаги музокараларга мезбонлик қилаётган Қатар эса Россиядаги конферансияга фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган.

“Ушбу конференцияда Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида бўлиб ўтаётган музокараларни ривожлантириш, Афғонистондаги қуролли можарони тугатиш ва унинг мустақил, тинч, ўзини ўзи таъминлайдиган, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосидан ҳоли давлат сифатида ривожланишига ёрдам бериш усуллари муҳокама қилинади” дейди Заҳарова.

Афғонистонда 20 йилдан бери уруш давом этмоқда. Ўтган йили АҚШ ва Толибон мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича келишувга эришишганди. Унга кўра, АҚШ 2021 йилнинг 1 май санасига қадар ўзининг барча ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиши ва бунинг эвазига Толибон афғон ҳукумати билан муросага келиб, ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилишига кафолат бериши керак. Толибон ўтган йилнинг сентябр ойидан бери Афғонистон ҳукумати билан Доҳада музокаралар олиб бораётганига қарамай, бу иккитомон ҳали ҳам келишувга эришишмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг