Рамазондан кейин Каъбада таъмирлаш ишлари олиб борилди (фото)

0
989
Фото: islam.ru

Муборак Рамазон ойи тугагач, умра зиёратини адо этиш учун дунёнинг турли бурчакларидан одамлар Маккадаги Масжидул-Ҳаромга тўпланганда, Каъба устига қопланадиган каъбапўшда профилактика ишлари олиб борилди.

Саудиянинг матбуот агентлиги хабарига кўра, Каъбанинг камари маҳкамланган, унинг кисваси ялтироқлигини сақлаб қолиш учун чўткаланган ва матонинг четлари маҳкамланган.

Каъбанинг камари ердан 9 метр баландликда осилган бўлиб, унинг қора ипак матосига зарҳал кумуш иплар билан Қуръон оятларидан нақш битилган.

Масжидул Ҳаромдаги Каъба кисвасини таъмирлаш бўлими директори Фаҳд ал-Жобирийнинг айтишича, булар каъбапўшнни сақлаш учун маъсул бўлган Қирол Абдулазиз Мажмуасининг йил давомида бажарадиган вазифаларидан бири саналади. Унинг қўшимча қилишича, мато техник гуруҳ томонидан тўрт томондан тортиб қўйилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг