«Қозоғистон Россия неоколониализмидан қочмоқда»

0
1762
Фото: @platformauzb

Аннет БОР,
Буюк Британиядаги Chatham House халқаро муносабатлар бўйича таҳлил маркази таҳлилчиси:

«…90-йиллар охирига келиб, Марказий Осиёдаги регионализм маркази Остона – Тошкент ўқига нисбатан барқарор Остона – Москва ўқига кўчиб ўтди. Ушбу тортиш кучи маълум даражада Ўзбекистоннинг кескин минтақавий сиёсатига жавоб бўлган эди.

Лекин Россиянинг Қозоғистонни Ягона иқтисодий макон сингари Марказий Осиё мамлакатлари четда қолган бир қанча минтақавий тузилмаларга қўшиб олиш борасидаги саъй-ҳаракатларига ҳам сабаб бўлган эди. Бинобарин, Қозоғистон мустақиллигининг асосий даври мобайнида ўзини бир минтақанинг таркибий қисми ёки Россиянинг кичик минтақаси ҳисоблаб келди.

Бироқ сўнгги йилларда Қозоғистон Россиянинг ташқи сиёсатига тобора неоколониал – янги мустамлакачилик сиёсати сифатида қарайдиган бўлди, шу сабабли Россиянинг ўз ишларига таъсирини чеклаш учун Москвадан бир оз узоқлашишга қарор қилди.

Оқибатда Остона Марказий Осиёдаги минтақавий ташаббусларга очиқ эканини яққолроқ кўрсата бошлади.

Москва етакчилигидаги минтақавий тузилмаларга нистабан ишончсизлик билан қараш кучая борди, чунки Россия Қозоғистонга Коллектив хавфсизлик шартномаси (КХШТ) ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзолик орқали олиши мумкин бўлган имтиёзларни таъминлаб бера олмади.

2014 йилда Қримнинг босиб олиниши ва Москванинг Украинадаги гибрид – дурагай уруши, айниқса, қозоқ «миллатчи ватанпарварлари» орасида Россияга қарши кайфиятлар кучайишига сабаб бўлди. Россияга қарши, шунингдек, Қозоғистон Россиянинг ахборот урушига қўшилиб қолаётгани ҳақидаги мақолалар қозоқ ахборот воситаларида кенг тарқала бошлади.»

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг