Қозоғистон президенти коронавирус таъсирини камайтириш учун кўпроқ маблағ ажратиш ҳақида топшириқ берди

0
1730
Фото: REUTERS/Hannibal Hanschke/

31 март куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўкаев ҳукуматга пенсиялар ва ижтимоий тўловларни 10 фоизга ошириш, кичик бизнес учун қўшимча солиқ имтиёзлари беришни буюрди.

Ижтимоий тўловларнинг кўпайиши 200 миллиард тенга (446 миллион доллар)ни қамраб олади, деди Токаев. Шунингдек, президент фермерларга кредитлар учун қўшимча 100 миллиард тенге (223 миллион доллар) ажратилишини маълум қилди.

Қозоғистон Eвроoсиё иқтисодий иттифоқидаги шериклари билан озиқ-овқат каби муҳим маҳсулотлар импортига вақтинча солиқни пасайтириш тўғрисида музокаралар олиб бормоқда, деди Токаев.

Токаев Вазирлар Маҳкамасига кўпроқ одамни, фавқулодда ҳолатда тўланадиган бир кишига 95 АҚШ доллар миқдоридаги ойлик маблағ ва бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа зарурий нарсалар билан таъминлашни буюрган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг