Турк армияси Ироқнинг шимолидаги КИПнинг юқори даражали террористини йўқ қилди

0
1986
Манба: www.trtworld.com

Турк қўшинлари ва разведка махфий хизмати, шимолий Ироқдаги КИП (Курд ишчи партияси) террор гуруҳининг штаб-квартираси Мут Қандилда қўшма операция ўтказди. Операция натижасида гуруҳ етакчиларидан бири Диёр Гарип Муҳаммадни ўлдиришди, дея хабар бермоқда TRT World.

Террорист гуруҳнинг президент ва ижроия кенгаши аъзоси Диёр Гарип Муҳаммад операция пайтида ҳалок бўлди, дея хабар беради оммавий ахборот воситаларига чекловлар сабабли ўз номини ошкор қилишни ҳоҳламаган вакил.

Диёр Гарип Муҳаммад 1992 йилда террористик гуруҳга қўшилган ва у президентлик кенгашининг еттита аъзосидан бири бўлган.

Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террористик ташкилот сифатида кўрсатилган КИП, Туркияга қарши ўттиз йилдан ошиқ террористик кампаниясида қарийб 40 минг кишининг ўлимига жавобгар ҳисобланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг