Қирғизистон президенти конституциянинг янги таҳририни имзолади.

0
1324
Фото:(EPA-EFE)

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат конституциясининг 11 апрел куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида тасдиқланган янги таҳририни имзолади.

Ушбу репортаж мамлакат телеканаллари томонидан тўғридан-тўғри намойиш этилган.
«Янги конституция жамиятдаги долзарб муаммоларга бағишлаб, ёзилган. Бу миллат қадриятларини ва идеалларини акс эттиради», деди Қирғизистон раҳбари.

Конституциянинг янги таҳририга киритилган ўзгартиришларга биноан, президент ваколати сезиларли даражада оширилади, шу билан бирга парламент иши чекланади ва унинг таркиби 120 кишидан 90 кишига камайтирилади.

Эндиликда давлат раҳбари ҳукумат устидан тўлиқ назоратни қўлга киритади, шу жумладан вазирларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ваколатига эга.
Таъкидлаш керак, Қирғизистон амалда президент-парламент республикасидан президент бошқарув шаклига ўтмоқда.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг