ТИВ 16 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросини хорижда иш билан таъминлади.

0
1013
Фото

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида вазирликнинг сўнги тўрт ойдаги фаолияти сарҳисоб қилинди. Шунингдек, бўлажак муҳим тадбирлар юзасидан брифинг ташкил этилди.

Тадбирда консуллик-ҳуқуқий йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилган.

Таъкидланишича, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими доирасида 15 минг 747 нафар Ўзбекистон фуқароси хорижда ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари,

– 6 минг 673 нафар Ўзбекистон фуқаросига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштирилган;

– чет элда қийин аҳволга тушиб қолган 1 минг 934 нафар Ўзбекистон фуқаросига консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилган;

– хориждаги 884 нафар фуқаро молиявий ёрдам олган.

Брифингда хориждаги ватандошлар билан алоқа ўрнатиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган муҳим ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш учун уларнинг имкониятларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилаётгани қайд этилди. Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшиш имконига эга 484 нафар ватандошимизни ўз ичига олган «Олтин дафтар» шакллантирилгани маълум қилинди.

Фото

– Давлат чегаралари ёпиқ бўлишига қарамай дипломатларимиз хориждаги ҳамкасблар билан бирга Ўзбекистон фуқароларини чет элда иш билан таъминлаш масаласини ҳал қилмоқда. Масалан, куни кеча пандемия шароитида мавсумий ишларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 63 нафар Ўзбекистон фуқароси Корея Республикасига «Е-8» визаси билан жўнаб кетганини айтиб ўтмоқчиман, – деди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Юсуф Қобулжонов.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Ўзбекистон Корея Республикаси билан икки томонлама меморандум имзолаган ва мигрантларнинг ушбу мамлакатга «Е-8» виза билан кириши масаласини ҳал қилган ягона давлат ҳисобланади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг