Қамоқдаги Алексей Навалний оғриқ қолдирувчи дорилар сўрамоқда.

0
1073
Фото: Reuters

Рус ҳукуматининг айни пайтда ҳибсда бўлган ашаддий мухолифи Алексей Навалний оёғида жуда кучли оғриқ борлиги ва уни қолдириш учун жамоат комиссиясидан оғриқ қолдирувчи укол сўради. Бу ҳақда комиссиянинг 27 март куни берган баёнотида маълум қилинган.

Ўтган йили заҳарланган ва Германияда даволанган Навалний шу йилнинг январ ойида Россияга қайтган ва шу заҳоти ёқ қамоққа олинганди. Суд Навалнийга феврал ойида ҳукм ўқиб, уни икки ярим йилга озодликдан маҳрум қилди.

44 ёшли Навалний ўзининг қамоқдаги шифокоридан дори сўрагани, аммо, бу сўров рад этилганини айтган. Шунингдек, Навалний қамоқхона соқчиси унинг соғлиғига путур етказиш мақсадида атайлаб тунда уни уйғотаётганини маълум қилган.

Россия қамоқхоналарига кириш ҳуқуқига эга бўлган расмий орган – маҳаллий жамоат кузатув комиссияси аъзолари жума куни Навалнийни кўриш учун Москвадан 100 км шарқда жойлашган колонияда бўлишди.

”Навалний билан суҳбатда биз унинг оёғида оғриқ сезаётганини билдик ва у оғриқни камайтириш учун Диклофенак уколини олишда ёрдам беришимизни сўради. Лекин, оғриққа қарамай у юра олади ” деди комиссия раҳбари Вячеслав Куликов онлайн тарзда берган баёнотида.

Диклофенак яллиғланиш,оғриқни камайтирадиган ва бўғинлар, мушаклар ҳамда суяклар билан боғлиқ муаммоларни даволаш учун ишлатиладиган дори ҳисобланади.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг