Японияда коронавируснинг янги тури аниқланди.

0
863
Фото;(Рейтер)

Япония ўз ҳудудида коронавируснинг янги тури ва ушбу турга чалинган одамлар занжири аниқланганини маълум қилди. Ушбу занжир Токиодаги иммигрантлар марказида қайд этилган. Бу эса ҳозир CОVID-19нинг учинчи тўлқини юз бераётган Японияга янги қийинчиликларни клетириб чиқармоқда.

Янги вариант Япониянинг шарқидаги Канто ҳудудида 91 кишида ва аеропортда икки кишида аниқланди, деди жума куни Вазирлар Маҳкамасининг бош котиби Кацунобу Като. Айни пайтда ҳукумат коронавируснинг мутацияга учраган янги турларига қарши кузатувни кучайтирмоқда. Чунки янги мутациялар бугунгача яратилган ваксиналарга нисбатан анча чидамли бўлиши мумкин.

«Янги тур одатдаги штаммларга қараганда юқумлироқ бўлиши мумкин. Агар у мамлакат ичида тарқалишда давом этса, бу касалланганларнинг тез сурьатда ўсишига олиб келиши мумкин» дейди Като.

Япониядаги Юқумли касалликлар миллий институтининг маълумотларига кўра, аниқланган янги штамм чет элда пайдо бўлган бўлиши мумкин. Ушбу янги турда бошқа вариантларда топилган E484K мутацияси мавжуд бўлиб, бу ҳозиргача ишлаб чиқилган ваксиналарнинг унга бўлган самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг