БМТ Шарқий Туркистонга ҳеч қандай чекловларсиз кириш бўйича Хитой билан музокаралар олиб бормоқда.

0
1032
Фото:(reuters)

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мусулмон уйғурларга зулм қилинаётгани ҳақидаги хабарларни текшириш учун Шарқий Туркситонга минтақасига ҳеч қандай чекловсиз кириш учун Хитой билан «жиддий музокаралар» олиб бормоқда, деди БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш якшанба куни CBC телеканалига берган интервюсида.

Феврал ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссари Мишел Бачелет Шарқий Туркистонда уйғурларнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши, уларга ёмон муносабатда бўлиш, жинсий зўравонлик ва мажбурий меҳнат тўғрисидаги хабарларга пухта ва мустақил баҳо берилиши талаб қилинаётганини айтган. У Шарқий Туркистонга кириш бўйича Хитой ҳукумати билан музокаралар бошлангани, аммо, ҳали бирор келишувга эришилмаганини ҳам маълум қилганди.

“Ҳозирда Бачелетнинг Шарқий Туркистонга ташрифи бўйича унинг идораси ва Хитой ҳукумати ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Ва умид қиламанки, улар тез орада келишувга эришадилар ва инсон ҳуқуқлари бўйича комиссар Хитойга чекловларсиз ташриф буюриш имконига эга бўлади» деди Гутерреш CBCдаги кўрсатувда.

БМТ маълумотларига кўра, айни пайтда Хитойнинг Шарқий Туркистонда вилоятида 1 миллиондан ортиқ уйғур мусулмонлар ҳибсда сақланмоқда. Дунёдаги бир неча мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Канада ва Британия Хитой ҳукуматининг уйғурларга қилаётган муносабатини геноцид деб эълон қилишган ва шунинг учун бу мамлакатга нисбатан санксиялар жорий қилишди.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг