Путин мигрантлар юзасидан ҳуқуқий ҳолатини ҳал қилиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида фармонни имзолади

0
987
Фото коллаж

Владимир Путин янги коронавирус инфекцияси (CОВИД-19) тарқалишининг оқибатларини бартараф этиш даврида Россия Федерациясидаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини ҳал қилиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида фармонни имзолади.

Мазкур фармонга кўра, ушбу давлат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган меҳнат мигрантларига 2021 йилнинг 30 сентябрига қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилиши белигилаб ўтилган.

Россия Федерацияси Конституциясининг 80-моддасига биноан, аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлаш ва Россия Федерациясидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш ва янги коронавирус инфекцияси тарқалишининг оқибатларини бартараф этиш мақсадида Владимир Путин томонидан қабул қилинган ҳужжатнинг 2- банди алоҳида эътиборга молик.

Жумладан, В.Путин фармонидаги 2- бандга кўра, 2021 йил 30 сентябргача Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан, агар улар орасида озодликда маҳрум этиш муассасаларидан озод қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлмаса ёки давлат чегараси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда, Россия Федерацияси ёки Россия Федерациясининг миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи, шу жумладан Россия Федерацияси конституциявий тузумининг асосларини мажбуран ўзгартиришни ёқлайдиган ёки террористик (экстремистик) хатти-ҳаракатларни амалга оширишда ёрдам берадиган ёки уларни содир этган шахсларни шунингдек, террористик (экстремистик) фаолиятни қўллаб-қувватлайдиган ёки жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига тажовуз қиладиган бошқа ҳаракатлар билан, шу жумладан рухсатсиз йиғилиш, митинг, намойиш, марш ёки пикетда қатнашганлар бўлса, Россия Федерациясидаги маъмурий қоидалар амалга қилмайди.

Бу дегани, агар мигрантлар орасида юқорида санаб ўтилган ҳатти-ҳаракатларни амалга оширганлар бўлса енгил чоралар билан қутилиб қолмайди, дея тушуниш мумкин.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг