Премьер лига клублари мавсум давом этмаса, телевизион компанияларга 800 миллион евро тўлайди

0
3482

Агар Англия Премьер лигасидаги клублар 2019–2020 йилги мавсум тўлиқ ўтказилмаса, трансляциялар учун 800 миллион евродан кўпроқ пул тўлашга мажбур бўлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Коронавирус туфайли ҳозирда Европанинг деярли барча мамлакатларида футбол учрашувлари ўтказилиши тўхтатилган. Хусусан Европа Чемпионлар лигаси ҳам номалум вақтгача тўхтатилган.

19 март мавсумнинг тақдирини аниқлаш учун йиғилиш бўлиши керак. Sky Sports ва BT Sport билан тузилган шартномаларга мувофиқ, Премьер лига клублари телекомпанияларга трансляция ҳуқуқларини сотиш шартномаси бўйича олган 3,2 миллиард евродан 800 миллион евросини қайтариши керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг