Саудияда вазият ёмонлашмоқда:Вирусни йтуқтириб олганлар 238 та бўлди

0
1796
Фото: AFP

18 март куни Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан касалланган 67 кишини рўйхатга олди. Бу билан қиролликдаги беморларнинг умуми сони 238 тага етди.  Вазирликнинг маълум қилишича, янги касалланганларнинг 45 таси сўнгги икки кун ичида Саудия Арабистонига бошқа мамлакатдан кириб келганлардир.

Улар зудлик билан аеропортда изоляция қилиниб,  карантинга олинган,  дейилади Saudi Press агентлиги баёнотида.

67 та касалланганлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган:  Ар-Риёдда 19 та, Шарқий вилоятда 23 та,  Жидда шаҳрида 13 та,  Маккада 11 та ва Ассирда 1 та.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича,  қиролликдаги коронавирус билан касалланган 238 кишининг олтитаси тузалди, қолганлари эса даволанмоқда.  Бир нафар бемор оғир аҳволда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг