Порошенко Украина расмийлари уни қамоққа олишга муваффақ бўлолмаслигига амин эканини билдирди

0
1718
фото: Politeka.net

Украинанинг собиқ президенти Петро Порошенко амалдаги Украина ҳукумати уни қамоққа ташлашга қодир эмаслигига ишонмоқда. Порошенко бу ҳақда Украинанинг Бешинчи каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Порошенко Украинадаги президентлик сайловларида ютқазди ва Олий Радада депутатлик ўрнини сақлаб қолган ҳолда оппозицияга ўтди.

Ҳозирда Порошенко 13 та жиноий ишда айбланмоқда. Улардан фақат тўрттасида у гувоҳ мақомига эга. Собиқ президент давлатга хиёнат, қалбаки ҳужжатлар асосида мамлакатни тарк этишга уриниш, шунингдек, Диреcт каналини сотиб олишда ва активларни ноқонуний сотиш пайтида солиқ тўлашдан бўйин товлашда айбланмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг