Помпео: Шимолий Корея билан музокаралар кутилганидек тез бошланмади

0
1600
Манба: Bloomberg

АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг айтишича,  Қўшма Штатлар Шимолий Корея билан навбатдаги музокараларни кутилганидек тез бошламади. У Вашингтон Шимолий Кореяни ядросизлантиришга қаратилган учрашувларда бир қанча тўсиқларга дуч келиши мумкинлигини маълум қилди.

CBС телеканалига берган интервюсида Помпео Вашингтон Шимолий Кореянинг қисқа масофали ракеталарни ишга туширишидан хавотирда эканлигини айтди. Шимолий Кореянинг сўнгги ракета синовлари жума куни бўлиб ўтди. Унда  иккита қисқа масофали ракеталар Пхенян шарқий соҳилида денгизга томон ҳаракатлантирилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги 30 июнь куни бўлиб ўтган учрашувда томонлар тез орада яна ядровий қуроллар бўйича музокаралар олиб боришга келишиб олишган эди. Аммо бу ҳодиса икки мамлакат  расмийлари ўртасидаги навбатдаги учрашувларнинг кечикишига сабаб бўлди.

“Биз кутилганидек тез вақт ичида музокараларга қайтмадик. Лекин шуни таъкидлаш керакки,  бу йўлда бир қанча тўсиқлар бўлиши муқаррар”, дейди Помпео.

Хабарларга кўра,  АҚШнинг Шимолий Корея бўйича махсус элчиси Стивен Бигун сешанба ва чоршанба кунлари ушбу мамлакатга келган. Аммо унинг ташрифи тафсилотлари ошкор қилинмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг