Покистонда шаҳар ҳавосининг ифлосланиши мактабларнинг вақтинча ёпилишига олиб келди

0
1711
манба: Arab News

Покистоннинг Панжoб провинцияси маъмурияти Лаҳордаги барча мактабларни ёпишга мажбур бўлди. Бунга шаҳар тутун билан қоплангани сабаб бўлди.

«Lahor Air visual» маълумотларига кўра, Лаҳор дунёдаги энг ифлос шаҳарлар ўнталигига киради. Ҳаво сифати учун идеал меъёр 0 дан 100 гача. 6 ноябрь куни Лаҳордаги ҳаво сифати 600 дан ошиб кетди ва бу жиддий ташвишга сабаб бўлди», деди. Бутунжаҳон Ёввойи табиатни асраш фондининг иқлим бўйича менежери Назифа Бут Аrab Newsга.

Покистоннинг маданий пойтахти ҳисобланган Лаҳор шаҳрини тутун қоплаши одадий ҳол. Ҳар йили қишда бу ерни қалин тутун ўраб олади. Шаҳар ичи ва атрофидаги кўплаб заводлардан чиққан тутунлар ҳавони ифлослантиради. Расмийлар шаҳарда ишлаб чиқарилган барча ахлатларни ёқиб юборишади. Шунингдек, шаҳар кенгайиб боргани сари кўплаб дарахтлар кесиб юборилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳаво сифати пастлиги асосан болалар ва қариялар соғлиғига таъсир қилади. «Лаҳорда фақат хусусий мактабларда таҳсил оладиган 4,32 миллион ўқувчи бор»,  деди хусусий мактаблар уюшмаси президенти Кашиф Мирза.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг