Покистонда поезд ҳалокатга учради

0
1832
Манба: http://www.arabnews.com

Пайшанба куни Покистоннинг жанубида йўловчи поезди тўхтаб турган юк поездини катта тезлик билан келиб урди. Камида 10 нафар киши вафот этган. Жароҳат олганлар сони 64 киши ташкил этмоқда дея хабар беради Arab News.

Шарқий Пaнжаб провинциясидаги асосий шаҳaр Раҳим Яр Ханнинг “Валҳар” темир йўл станциясида содир бўлган ушбу бахтсиз ҳодисада юк поезди мутлақ ҳаракатсиз бўлган.

Олий мартабали ҳукумат вакили Жамил Аҳмaднинг сўзларига кўра, шифохоналарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Жамил Аҳмaднинг айтишича, ярадорларнинг баъзилари жуда оғир аҳволда.

Бош вазир Имрон Хон қурбонларга энг яхши тиббий ёрдам кўрсатишни буюрди.

Имрон Хон темир йўл вазири Шайх Рашид Аҳмадни «темир йўл инфратузилмасини бепарволикка қарши курашиш учун фавқулодда чоралар кўриш» га ва хавфсизлик стандартларини таъминлашга буюрди.

Вакиллар, Покистон армиясининг қутқарув фаолиятида иштирок этганини айтмоқда.

Поезд ҳалокатлари Покистонда, асосан, темир йўл инфратузилмаси ва темир йўл маъмурияти эътиборсизлиги сабабли кенг тарқалмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг