Жума куни кечқурун Украинанинг шимоли-шарқий ҳудудида ҳарбий транспорт самолёти ҳалокатга учради. Бу самолёт ҳаво кучлари курсантларини олиб кетаётган бўлган.
Украина Ҳарбий Кучлари ходими Руслан Ҳомчакнинг маълум қилишича, Антонов Ан-26 номли самолёт машғулотдан кейин ерга қўнаётган пайтда аварияга учради. Оқибатда, самолёт бортидаги 22 киши ҳалок бўлди ва икки киши жиддий жароҳат олди. Самолётда умумий ҳисобда 27 киши бўлган.
Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Грашников томонидан Фейсбукка жойланган видеода самолётнинг йўл ёқасида ёнаётгани ва ундан чиқаётган тутун тепага кўтарилаётганини кўриш мумкин. Ҳозирда ушбу фалокатга нима сабаб бўлгани борасида суриштирув ишлари бошланган.
“Мазкур ҳалокатнинг барча сабабларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилмоқда. Ҳодиса юз берган жойда қидирув ва қутқарув ишлари давом этади” деди Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбоут котиби. Зеленский шанба куни мазкур ҳудудга ташриф буюради.