Покистонда икки поезд тўқнашиши натижасида ўттиз киши ҳалок бўлди

0
1103
Фото:euronews.com

Покистон жанубида иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетган. Ходиса Синд вилояти Готки туманида содир бўлди ва камида 30 йўловчи ҳалок бўлди, дея хабар берди euronews.
Унда айтилишича, айрим йўловчилар ҳали ҳам поездда қолиб кетган. Ёрдам сўраб йиғлаётган кишиларни қутқариш учун барча техникалар жалб қилинган.

Синд вилояти Готки туманидаги комиссар ўринбосари Усмон Aбдулланинг айтишича, the Millat Express поезди релсдан чиқиб кетган ва the Sir Syed Express поездига урилган. Вагоннинг релсдан чиқиб кетишига ва тўқнашувга нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас.

Темир йўл ходимларининг сўзларига кўра, икки поездда тахминан 1100 нафар йўловчи бўлган.
Покистон темир йўллари расмийлари мазкур воқеа юзасидан тергов иши ўтказилишини талаб қилмоқда.

Қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этяпти. Жароҳат олган йўловчилар эса касалхонада оғир аҳволда етказилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг