Ҳуқуқ ҳимоячилари Помпеонинг Ар-Риёдга ташрифини қораладилар

0
2023

АҚШ Давлат котиби Саудия Арабистонидаги инсон ҳуқуқлари бузилишига оид масалани кўтармади, дея хабар бермоқда Анадолу.

Саудия Арабистонига ташрифи давомида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео подшоҳликдаги инсон ҳуқуқлари аҳволига эътибор бермади ва журналист Жамол Қошиқчига нисбатан Истанбулда ваҳишийларча содир этилган қотиллик тергови билан боғлиқ масалага тўхталмаганлиги учун, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва АҚШ ҳукуматининг собиқ аъзоларининг танқидига сабаб бўлди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислар Американинг NBC телеканалига берган интервьюсида Саудия Арабистонидаги мухолифатчиларга нисбатан босимлар ҳақида гапириб беришди.

«Помпео Саудия Арабистонидаги инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ муаммога тўхталмади ва кўп йиллик дипломатик анъанани бузди. Қўшма Штатлар,  Саудия Арабистони ва Яқин Шарқдаги инсон ҳуқуқлари бузилишларига Вашингтон кўзини юмиб кетмаслигини намойиш этиш учун мавжуд бўлган қулай имкониятни қўлдай бой бериб қўйди», – дея ҳисоблашмоқда экспертлар.

«Трамп маъмурияти, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонни очиқчасига қўллаб-қувватлашини аниқ равишда кўрсатиб берди. Помпео ва бошқалар, албатта, Жамол Қошиқчининг қотиллиги юзасидан хавотирлари юзасидан Ар-Риёд билан овоза қилинмасадан маълум қилишган бўлиши мумкин, аммо ундан ҳеч қандай самара чиқмаслиги аниқ. Бин Салманда, ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширган тақдирда ҳам, Қўшма Штатлар унга нисбатан муносабатини ўзгартирмаслигига ишониши учун барча асослари бор», дейди Human Rights Watch дан Эндрю Пресоу агентлиги.

Саудия Арабистонда ҳар доим инсон ҳуқуқлари бузилиб келган, Amnesty International ташкилоти вакили Филип Насиф.

«Муҳаммад бин Салмон маъмурияти даврида босим кучайиб, подшоҳлик разведкаси бошқа давлатларда Саудия халқини янада жиддий равишда таъқиб қилмоқда», – дейди Насиф.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг