ОАВ: Марказий разведка бошқармаси Қошиқчи қотиллигининг тафсилотларини ошкор қилиши керак

0
2007

Дональд Трамп маъмурияти жиноят тафсилотларини ошкор этишга шошилмаяпти, деб ёзади Анадолу.

АҚШда, жамоатчилик, Марказий разведка бошқармасидан саудия журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши тафсилотларини ошкор қилишни талаб қилмоқда. Бу хақда The Washington Post газетасида чоп этилган журналист Жош Рогиннинг мақоласида таъкидлаб ўтилган.

Мақола муаллифи, Саудиялик журналист ўлдирилганига 100 кунда кўпроқ вақт ўтганлигига ва Дональд Трампнинг маъмурияти Америка разведкасига маълум бўлган жиноят тафсилотларини ошкор этишга шошилмаётганлигига алоҳида урғу бериб ўтган.

Бундан ташқари, АҚШ Конгрессининг янги таркиби ва бир қатор ННТлар яна бир бор жиноятни очиқ ва адолатли тергов қилишга чақиргалиги хақида материалда таъкидлаб ўтилган.

Мақолада таъкидланишича, Трамп ўз баёнотида, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Қошиқчи қотиллигидан хабардор бўлиши мумкинлигини  айтиб, Америка президентининг фикрича, бу муҳим аҳамиятга эга эмаслиги, АҚШ ўз манфаатларини ҳимоя қилиши, жумладан, Ар-Риёд билан қурол-аслаҳа бўйича шартномасини тузиши керак.

“Трамп маъмурияти МРБ нинг хулосаларидан қатъий назар Муҳаммад бин Салмонни ҳимоя қилишда давом этмоқда, ваҳоланки МРБда катта эҳтимол билан валиаҳд шаҳзодани жиноят буюритмачиси деб ҳисоблаш учун барча асослари борлиги, жумладан, МРБда саудиялик шаҳзода ўзининг маслаҳатчиси Сауд ал-Қахтоний билан электрон ёзишмалари мавжуд. Ноябрь ойида ал-Қаҳтоний АҚШ ҳукумати томонидан Қошиқчи қотиллигига алоқадорлиги сабабли санкциялар рўйхатига киритилган», деб ёзади Рогин.

Муаллиф, АҚШ Давлат котиби Майк Помпео МРБ хулосасини «нотўғри» деб атаганлиги хақида эслатиб ўтиб, бу билан Давлат котиби Қошиқчи қотиллигида шаҳзода Салмоннинг  ҳеч қандай иштироки йўқлигини далилламоқчи бўлди.

«Помпеонинг баёноти тўғрими, Муҳаммад бин Салмоннинг айби ҳақиқатдан ҳам исботланганми – бу баҳсли саволлар жамоатчиликда қизиқиш уйғотгани учун ҳам Марказий разведка бошқармаси ўз баҳосини бериши керак», деб ёзади Рогин.

Мақолада яна қайд этилишича, ўтган ҳафтада «Ахборот эркинлиги тўғрисида» ги қонун доирасида Open Society Justice Initiative нодавлат ташкилоти, Нью-Йорк судига, Марказий разведка бошқармаси, Миллий хавфсизлик агентлиги, Пентагон ва Миллий разведка агентлигига қарши даъво аризаси киритган.

Нодавлат ташкилоти, Марказий разведка бошқармасидан ўзидаги мавжуд аҳборотлар билан  жамоатчилик ўртасида баҳам кўришни талаб қилган, дейилади материалда.

Эслатиб ўтамиз, The Washington Post  газетаси билан ҳамкорлик қилиб келган, таниқли саудиялик журналист Жамол Қошиқчи, Истанбулдаги  Саудия Арабистони Бош консулхонаси биносида 2018 йилнинг 2 октябрида ўлдирилган эди.

Тергов натижаларига кўра, Туркия Бош прокуратураси журналист режали қотиллик қурбони бўлган деган хулосага келди. Қошиқчи элчихона биносига кириб кетганидан сўнг, ўша пайтда бўғиб ўлдирилган эди.

Қотилликдан кейин Қошиқчининг танаси парчаланиб, йўқ қилинди. Туркия Қошиқчи иши бўйича суд жараёнини Истанбулда ташкил қилиш билан чиққан ва журналистни ўлдиришда иштирок этганларни экстрадиция қилиш учун Ар-Риёдга мурожаат қилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг