Покистонда бино қулаб тушди: 11 киши ҳалок бўлган (фото)

0
2045
Фото: AP

Пайшанба куни Покистоннинг жанубий порт шаҳри Карачида кўп қаватли бино қулаб тушди.

Мазкур тўрт қаватли иншоотга бешинчи қаватни қуриш ишлари олиб борилаётганда, ушбу бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Натижада, камида 11 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими Салма Каусернинг таъкидлашича, Голимар турар-жой массивидаги бино қулаб тушгач, шифохоналарга 11 кишининг жасади ва 33 нафар жароҳатланганлар олиб келинган.

Покистонда биноларнинг қулаши одатий ҳолдир. Чунки, кўплаб бинолар мустаҳкам қурилмаган. Арзон қурилиш материаллари билан барпо этилган биноларнинг қурилиш харажатларини қисқартириш учун хавфсизлик қоидаларига ҳам риоя қилинмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг