Покистон Бош вазири: Лидерларга нисбатан амнистия бўйича мухолифат билан муроса қилинмайди

0
6953
Фото: India Today

Покистон бош вазири Имрон Хон мухолифат партиялари ўз раҳбарларига нисбатан амнистия бўйича муросага келиш эҳтимолини рад этди.

Покистоннинг Jang хабар агентлигига кўра, Имрон Хон унинг ҳукумати бошлаган коррупцияга қарши жараён давом этиши керак. Коррупционер амалдорларни жиноий жавобгарликка тортиш «қонуний, очиқ ва сиёсий аралашувисиз ўтказилиши керак», деди Имрон Хон. Мухолифат партиялари бир неча бор ўзларининг раҳбарларини озод қилинишини талаб қилиб, уларга қарши қўзғатилган жиноий ишларни «сиёсий буюртма», деб аташмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин мухолифатдаги “Покистон мусулмон лигаси” партиясининг раҳбари, собиқ бош вазир Наваз Шариф коррупцияда айбланиб, судланган эди. Бошқа бир мухолифат лидери, собиқ президент Осиф Али Зардорий ҳам ҳибсда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг