Трамп Толибон билан тинчлик шартномасини муҳокама қилишдан бош тортди

0
2267
фото: Xabar.uz

АҚШ Президенти Дональд Трамп Толибон радикал ҳаракати билан тинчлик музокараларини қайта бошлаш шартини айтди. Америка раҳбари Толибон террорчилик ҳаракатларини тўхтатмагунча, ушбу террорчилик ташкилоти вакиллари билан тинчлик шартномасини муҳокама қилмаслигини айтди. Бу ҳақда Оқ уй вакили Стефани Гришам ўз баёнотида маълум қилган.

Гришамнинг таъкидлашича, Вашингтон толибларнинг афғон халқига нисбатан қўрқоқлик билан ҳужумларини кескин қоралайди.

«Президент Толибон бу ҳужумларни давом эттирар экан, у билан тинчлик шартномаси борасида музокаралар олиб бормаслиги аниқ», деди Президент маъмурияти вакили.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Афғонистонда иккита портлаш – Қобул шимолида ва Қобулда жойлашган Парван вилоятининг пойтахти Чарикар шаҳрида содир бўлди. Бир бомба амалдаги президент Ашраф Ғани иштирокидаги сайлов митингида портлади. Натижада 24 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши жароҳатланди. Давлат раҳбарига зарар етмаган. Ҳужумлар учун жавобгарликни Толибон ўз зиммасига олди.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг