Қозоғистонда Денис Тен номидаги Фигурали учиш Академияси очилади

0
2053

Қозоғистон спорт ва маданият вазирлигишу йилнинг июль ойида фожиали тарзда ҳалок бўлган спортчи Денис Тенни хотирлаб, унинг номига Фигурали учиш Академиясини очиш режасини маълум қилди. 

Шунингдек таъкидланишича, спортчининг ҳалок бўлган жойида унгаатаб ҳайкал ўрнатилади ва ҳар йили спортчи хотирасига бағишланган мусобақалар ташкил этилади. 

Денис Тен яшаб, ўсган уйда эса хотира девони ўрнатилади. Ҳозирда спортчининг оила аъзолари ва яқинлари у ҳақидаги ёзилажак китоб учун маълумот ва далиллар йиғиш билан банд. 

Эслатиб ўтамиз, Денис Тен шу йилнинг 19 июль куни Олма ота шаҳрида безорилар томонидан пичоқлаб кетилган. Жароҳат натижасида спортчи 3 литр қон йўқотган ва вафот этган эди. 

Воқеага алоқадор уч нафар жиноятчи қўлга олинган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг