Британия музейи Ироқдан ўғирланган тарихий ёдгорликларни қайтармоқчи

0
1599

Ироққа тегишли бўлган 5 минг йиллик тарихга эга Британияда сақланаётган  тарихий ёдгорликлар мажмуаси Бағдодга қайтарилади. 

The Guardian нашрининг хабар беришича, мазкур ёдгорликлар 2003 йили Ироқдаги Саддам Ҳусайннинг ағдарилиши вақтида ўғирлаб кетилган. 

Британия полицияси мазкур ёдгорликларни маҳаллий олиб-сотардан мусодара қилган. Жамланма ўз ичига мармадан ишланган туморлар ва чинни ашёларни олган. Ушбу жамаланманинг ҳақиқий эгаси экани ҳақидаги расмий ҳужжатлар олиб-сотарда бўлмаганлиги боис, улар мусодара қилиниб, Британия давлат музейига тадқиқот учун топшириб юборилган. 

Ажабланарлиси, мутахассислар нафақат мазкур артефактларнинг Ироққа тегишли эканини, балки унинг қайси қадимий ибодатхонага алоқадор эканини ҳам аниқлашган. 

Британия ҳукумати мазкур тарихий тўпламни Ироқнинг Британиядаги элчиси Солиҳ Ҳусайн Алига топширади. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг