Олти миллионлик «бўлмағур лойиҳа». Санкт-Петербургда мигрантлар учун стол ўйини  яратилади

0
791
Фото: news.myseldon.com

Бундан ташқари, мигрантлар учун викторина билан онлайн тренинг ташкил этилади.

Санкт-Петербургда мигрантларга қонунга риоя этган ҳолда Россияда ишлашга мослашиш учуна ёрдам берадиган стол ўйини ва викторина ишлаб чиқишмоқчи. Бу шаҳарнинг «ПСП-Фонд» амалга оширишни ўз зиммасига олган, мигрантлар учун катта онлайн тренингнинг фақатгина бир қисми холос. Қизиқарли лойиҳани ишлаб чиқиш учун пул президент грантидан келиб тушади. Миқдори анча катта, – деярли 6 миллион рублни ташкил этади.

Умуман олганда, грант соҳибига қўйиладиган талаблар рўйхати жуда катта.

“МДҲ давлатларида Россияга жўнаб кетишдан олдин тайёргарлик кўриш тизимига жорий этиш учун янги интерактив усуллар, ахборот технологиялари, услубий материалларни ишлаб чиқиш зарур. Бу стол ўйинлари ёкимутахассислар учун услубий видероликлар бўлиши мумкин”, дейилмоқда  президент грантлари Фонди сайтида.

Лойиҳа 7 та давлатга таалуқли бўлади. Булар: Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган мигрантларга тегишли эканлиги айтилмоқда. Баъзи давлатларда жойга бориб ўтказиладиган тадбирлар ташкил этилади.

Бу нарсалар мигрантларга керакми?

Ҳуқуқ ҳимоячиси, миграция ҳуқуқи бўйича мутахассис Рустам Қосимов стол ўйини мигрантлар орасида машҳур бўлишига шубҳа қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус муаллифлари, катта эҳтимол билан, ўзларининг мақсадли аудиториясини яхши тушунмайдилар.

“Мен иккиланмай айтишим мумкинки, бу маҳсулот талабгор бўлмайди. Меҳнат мигрантларида ўйин ўйнаш учун истак-хоҳишни ўзи бўлмайди. Улар ўз ватанларида ишлашади, Россияга ҳам ишлаш учункелишади. Ошиб борса,  улар ижтимоий тармоқларда ўтириш ганида баъзи бир видеоларни томоша қилишлари мумкин. Стол ўйини эса умуман керак бўлмайди, чунки бу уларга ҳеч нарса бермайди. Яна иккиланмай айтиш мумкинки, бу бесамар лойиҳа”, — деди Қосимов.

Мутахассиснинг айтишича, меҳнат мигрантлари асосан Россияда қандай қилиб яшаш ҳақида маълумотларни асосан ўз дўстлари ва қариндошларидан олишади. Ҳатто интернетдан ҳам ҳаммаси ҳам фойдаланавермайди.

“Қўпол қилиб айтганда, (Ўзбекистон) Фарғонасидан келган кўча супурувчи Россиянинг бирор бир муассасаси сайтларига кириб, у ердан бўш иш ўринларини қидирмайди. Москвадан бирон бир қариндоши унга қўнғироқ қилади, ишга жойлашиш учун қаерга келишини, қандай ҳужжатлар керак бўлишини ва қаерда тунаб қолиши мумкинлигини айтади», – дея қўшимча қилди эксперт.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг